Бугун Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади — манзиллар

Миробод ва Олмазор туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Миробод тумани: "Авлоний" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Олмазор тумани: "Хончарбоғ", "Намуна" ва "Қорасарой" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 08:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин. Хабарда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.