Бугун пойтахтнинг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади — манзил

Бугун Олмазор туманининг 5 та маҳалласига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳри Олмазор туманининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор туманининг Аҳил, Янги Тошкент, Пахта, Мойариқ ва Ғ.Агзамов маҳаллаларига соат 11:00 дан 17:30 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли хонадонлари сони - 5037 та
Улгуржи истеъмолчилари сони - 36 та
Эслатиб ўтамиз, бугун, шунингдек, Олмазор туманидаги "Хончарбоғ", "Намуна" ва "Қорасарой" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 08:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча ўчирилади.