Танзила Норбоева Александр Лукашенко билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

Александр Лукашенко: Сизда жуда яхши президент бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекларнинг президент бобида омади келган. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашув чоғида маълум қилди.
Лукашенко ўз сўзида икки давлатнинг самарали ҳамкорлиги ҳамда халқаро платформаларда ва интеграция бирлашмаларида бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётганини алоҳида таъкидлади. Беларуснинг ШҲТга аъзолигига жадал кириши масаласида кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Танзила Норбоева Александр Лукашенко билан учрашди
Қайд этилишича, шу кунларда Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес-форуми мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда ўзининг муҳим ролини ўйнайди.
"Мен минтақавий ҳамкорликка ўтишимизни жуда истардим (Россия Федерациясида бўлгани каби, бизда аллақачон тажриба бор), унинг асоси иқтисодиётдир. Бу биз учун муҳим, Ўзбекистон учун технология жиҳатидан ундан ҳам муҳимроқ", - деди Лукашенко.
У ўз сўзида "Сизда жуда яхши президент бор" дея, Ўзбекистоннинг келажаги буюк эканлигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Минскда Ўзбекистон ва Беларусь аёллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтмоқда. Форумда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси иштирок этмоқда.