ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари Рустем Умеровдан соғлом фикр кутишини айтди.
"Нима кутилмоқда? Фақат битта нарса — ҳеч бўлмаганда бир раҳбарда соғлом фикр пайдо бўлиши", - таъкидлади Шойгу.
Шойгу Россия расмийлари Умеровни танимаслигини қўшимча қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Алексей Резниковни мудофаа вазири лавозимидан четлаштириш ҳақидаги қарори бир кун аввал маълум бўлган эди. Унинг ўрнига мамлакат Давлат мулки жамғармаси раҳбари Рустем Умеровни тайинлаш таклиф этилди.