Шерали Жўраев — биография

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг таржимаи ҳоли.
Sputnik
Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни тамомлаган.
Фаррух Зокиров и Шерали Жўраев
Меҳнат фаолияти
1972 йилда “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли хонандаси;
1979-1986 йилларда Андижон вилояти филармонияси хонандаси;
1986-1996 йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси;
1996-2017 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси;
2017-2023 йилларда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси.
Сўнгги йилларда “Ватандошлар” жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси вазифасида самарали меҳнат қилиб, хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашда хизмат қилди.
Жўрабек Муродов и Шерали Жўраев
Шерали Жўраев “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, шунингдек, “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони билан мукофотланган.
Жўраев беш фарзанднинг отаси: икки ўғил ва уч қиз. Ўғиллари Шоҳжахон ва Зоиршоҳ Жўраевлар ҳам хонанда.
Жўраевнинг “Ўзбегим”, “Парижон”, “Гуландон”, “Гулбадан”, “Биринчи муҳаббатим”, “Дўст бўлсанг ёнимда тур”, “Келди баҳор”, “Одам”, “Эй дил” каби қўшиқлари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган.