ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Запорожье вилояти Орехов йўналишида Британиянинг "Challenger 2" танки йўқ қилинди, деб хабар берди "Мы - вместе с Россией" (“Биз Россия билан биргамиз”) Запорожье жамоат ҳаракати раҳбари Владимир Рогов Telegram-каналида.
© Foto : Владимир Рогов
Бу махсус ҳарбий операция зонасида йўқ қилинган ушбу русумдаги Британия танкларининг биринчисидир. Илгари Германиянинг "Leopard" танкларини йўқ қилингани ҳақида бир неча бор хабар берилган, аммо "Challenger 2" ҳақида бирон марта хабар берилмаган. Яна бир машҳур Ғарб танки, АҚШдан "Abrams" ҳали фронтга етиб келмади.
"Британиянинг биринчи "Challenger 2" танкининг йўқ қилингани ҳужжатлаштирилди. Нацистларнинг жанговар машинаси Запорожье фронтининг Орехов йўналишидаги Работино яқинида жангларда ёқиб юборилди", — деб ёзди Рогов.
Унинг сўзларига кўра, бундай танклар билан Украина Қуролли кучларининг 82-бригадаси қуролланган, у Киев режининг режасига кўра, Қримга етиб бориши керак эди, лекин аслида Запорожье вилоятида Россия мудофаа биринчи чизиғида мағлубиятга учрамоқда.
Декабр ойи ўрталарида у, шунингдек, РИА Новости агентлигига ўша пайтда Украина қўшинлари "Challenger"ни Орехов йўналишида жангга олиб киришга ҳозирлик кўраётганини айтганди.