ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналарнинг соф даромади 9,2 трлн сўмга ошган, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 31,8 трлн сўмни ташкил этган.
“Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 9,2 трлн сўмга ошган”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган. Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 606 тага ошган.
Ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 472 тани ташкил этган. Кичик корхона ва микрофирмалар сони энг кўп бўлган ҳудудлар ичида Тошкент шаҳри ва вилояти, навоий ва Самарқанд вилоятлари етакчилик қилган.