Нефть нархи $90 дан ошса ҳам, Россия ихтиёрий чекловни сақлаб қолди

Лондон биржасида нефть нархи 90 доллардан ошиши фонида Россия кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 300 минг баррелга қисқартиришни давом эттиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Россия ихтиёрий нефть экспортини қисқартиришни 2023 йил охиригача давом эттиради, деди Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак. РИА Новости хабарига асосан.
Вазир ўринбосарига кўра, бу ОПЕК+ давлатлари ўзаро келишуви асосида бозорда мувозанатни сақлашга қаратилган.
“Россия жаҳон бозорларига нефть етказиб беришни ихтиёрий равишда кунига 300 минг баррелга қисқартиришни 2023 йил декабри охиригача узайтиради. Нефть экспортини қўшимча ихтиёрий равишда қисқартириш ОПEК+ мамлакатлари томонидан нефть бозорларида барқарорлик ва мувозанатни сақлаш мақсадида кўрилаётган эҳтиёт чораларини кучайтиришга қаратилган”, — деди Новак.
Вазир ўринбосарига кўра, бундан буён нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича ихтиёрий қарор ҳар ойда қайта кўриб чиқилади ва жаҳон бозоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда тегишли қарор қабул қилинади.

Нефть нархи ошди

Россиянинг ушбу хабари жаҳон бозорида нефт нархи оши фонида эълон қилинди. Лондоннинг ICE биржасида Brent навли нефтнинг ноябрь ойи учун фючерс шартномаси нархи 90 доллардан ошди.

"Москва вақти билан соат 16:06даги биржа маълумотларига кўра, Брент нархи 1,3 фоизга кўтарилиб бир баррель учун 90,16 долларни ташкил қилди. Москва вақти билан 16:09 га келиб Brent 96,1 доллардан (+1,24%) савдони бошлади", - дейилади ахборотномада.

Шу билан бирга, BTI маркали нефтнинг октябрь ойи учун фючерслари 1,32 фоизга ошиб, баррелига 87,06 долларни ташкил қилди.
Бундай юқори нарх 2022 йил 18 ноябрдан бери биринчи марта қайд этилди.