ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. НАТО Украинадаги можаро фонида Германия ҳомийлигидаги Болтиқ денгизида ҳарбий машқлар билан Россияга таҳдид қилишга қарор қилди, деб ёзади "Süddeutsche Zeitung".
"Ушбу манёврлар ёрдамида Германия ўзининг алянсдаги ҳамкорлари билан биргаликда Россияга “огоҳлик ҳақида аниқ сигнал” юборади”, — деди Германия ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони, вице-адмирал Ян Кристиан Каак.
Мақолада қайд этилишича, блокни Финляндия ва Болтиқбўйи мамлакатларига етказиб беришнинг энг муҳим йўллари денгиз орқали амалга оширилади, шунинг учун денгиз йўллари хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифага айланмоқда.
“Польша ва Литва ўртасидаги қуруқлик алоқасини осонгина узиб қўйиш мумкин: у Россиянинг Калининград анклави ва Россия иттифоқчиси Беларус ўртасидаги 65 километрлик тор йўлак орқалигина амалга оширилади”, — деб ёзди журналист.
8 сентябрда бошланадиган “Шимолий қирғоқ – 2023” деб номланган ҳарбий машғулотлар давомида “Россия томонидан ҳужуми бўлса” Латвия ва Эстония қирғоқларида ҳарбий-денгиз кучлари операцияларини, портларни ҳимоя қилиш, шунингдек, денгиз йўллари хавфсизлигини таҳминлаш бўйича ҳаракатларни машқ қиладилар.
Гипотетик "Сувалки коридори" - бу Польша шимоли-шарқидаги Сувалки шаҳри яқинидаги ҳудуд бўлиб, у Беларус ва Россиянинг Калининград вилояти ўртасида жойлашган, унинг узунлиги тахминан юз километрни ташкил қилади.