МДҲ муҳим халқаро баёнот тайёрламоқда

МДҲда Ҳамдўстлик Давлат раҳбарларининг кўп қутбли дунёда давлатлараро муносабатлар тамойиллари тўғрисидаги баёноти ишлаб чиқилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) муҳим халқаро баёнот тайёрламоқда, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, МДҲ Ҳамдўстлик Давлат раҳбарларининг кўп қутбли дунёда давлатлараро муносабатлар тамойиллари тўғрисидаги баёноти ишлаб чиқилмоқда.
Минскда ҳужжат матнини якунлаш ва келишиш бўйича эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
Ҳужжатни тайёрлаш Россия томони ташаббуси билан бошланган.

"Баёнот лойиҳаси МДҲнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ кенг халқаро ҳамкорликка очиқлигини тасдиқлайди ва халқаро муносабатларнинг янада адолатли архитектурасини яратишга кўмаклашиш ниятини таъкидлайди”, - дейилган хабарда.

Йиғилиш якунлари бўйича эксперт гуруҳи баёнот лойиҳаси матни устида ишлашни давом эттиришга қарор қилди.