Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИнинг барча давлатларида 2023 йилда реал даромад ошди

ЕОИИ давлатлари орасида иш ҳақи энг кўп ўсган давлат Арманистон ва Қирғизистон бўлди + 14%.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. 2023 йилнинг биринчи ярмида евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) барча мамлакатларида реал даромадлар ошди. Бу Евроосиё Иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) статистик маълумотларидан аниқ бўлди.
Мутахассислар 2023 йилнинг январь-июнь ойларида ЕОИИнинг барча давлатларида номинал ва реал иш ҳақи ўсганини қайд этишмоқда. Бунда реал иш ҳақи — товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари индексига кўра мувофиқлаштирилган номинал иш ҳақига тенг.
Ўртача иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Арманистон ва Қирғизистонда қайд этилди. 2022 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан + 114,7% ва 114,6%. Беларусда 7,4 %, Россияда - 6,8% ўсиш кузатилган.
ЕОИИда 2023 йилда реал иш ҳақи ўсиши*

Ўсиш суръати %

Маош миқдори, $

Арманистон

14,7 %

671

Беларусь

7,4 %

633

Қозоғистон

0,2 %

780

Қирғизистон

14,6 %

367

Россия

6,8 %

915

* 2022 йилнинг январь-июнь ойлари учун реал иш ҳақи миқдорига нисбатан.