ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Украина можаросида ютқазган томонлар Киев ва Европа Иттифоқи бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг dikGAZETE газетаси шарҳловчиси Унвер Сел ёзди. РИА Новости
"Туркия геосиёсий нуқтаи назардан Украинада иккита катта ютқазувчи томонларни билади: биринчиси — Киевнинг ўзи, иккинчиси эса — Европа, демак, Германия. <...> Туркия ҳам бутун дунё каби буни кўряпти", - деб ёзган у.
Унинг таъкидлашича, англо-саксон дунё ўзининг "асосий мақсадини" амалга оширди — Европа саноатининг Россия хом ашёси билан интеграциялашувига йўл қўймади. Шунинг учун ҳам Европа мамлакатлари, хусусан, Германия рецессия (ишлаб чиқаришнинг пасайиши) ва саноат таназзули даврига кирди, деб хулоса қилди муаллиф.