Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина янги мудофаа вазири фронтдаги вазиятни ўзгартира олмайди — эксперт

Украина янги мудофаа вазири фронтдаги вазиятни жиддий ўзгартирмайди, унинг вазифаси фронтни таъминлашдир, деб ҳисоблайди эксперт.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Рустем Умеровнинг Украина янги мудофаа вазири лавозимига келиши фронтда жиддий ўзгаришларга олиб келмайди, аммо ҳозирча Киев ва Вашингтон унинг номзодидан мамнун, деди РИА Новостига Андрей Суздальцев, Россия Олий иқтисодиёт мактаби (ВШЭ) Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати факультети доценти.
Душанба куни эрталаб Алексей Резников Украина Олий Радасига мудофаа вазири лавозимидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза топширганини маълум қилганди.

"Украинада қарши ҳужум ва "ғалаба" учун масъул бўлган амалдорларини босқичма-босқич алмаштириш жараёни бошланмоқда. Зеленский уларни ўрнини алмаштириш ва олиб ташлашни бошлайди, ўзгаришлар ҳам бўлади, аммо бу Украинага боғлиқ эмас. Бу Вашингтон норозилиги бўйича амалга оширилмоқда. Резников Украина ва Америка раҳбариятини ғазаблантиргани аниқ: у доимо фронтда бўлаётган воқеаларни шарҳлаб турди”, - дейди эксперт.

Украина оммавий ахборот воситалари Резниковни бир неча бор Мудофаа вазирлигини таъминловчи шартномаларни тузишда коррупцияга йўқ қўйганликда, нархларни ошириб кўрсатишда айблаган эди.
Украины собиқ мудофаа вазири Алексей Резников
Шу билан бирга, Умеров Мудофаа вазирлигида бирор нима ўзгартиришини кутишнинг ҳожати йўқ, дейди Суздальцев.
"Умеров келиши билан Украина армиясида жиддий ўзгаришлар бўлишини кутишнинг ҳожати йўқ. Буни фақат янги техника ва ўқитилган аскарлар амалга ошириши мумкин. Умеров камроқ гапириш учун келади, у яхшироқ бошқарилади, бу келишилган номзод. Унинг вазифаси фронтни таъминлашдир”, - деб қўшимча қилди у.
Рустем Умеров - украиналик сиёсатчи, тадбиркор ва инвестор, асли қрим-татар. Ёшлигида у АҚШда алмашинув дастури бўйича ўқиган, маълумоти бўйича молиячи. 2019 йилда у Украина Олий Радаси депутати этиб сайланган. Икки йил ўтиб, давлат қурилиши, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва мамлакат тараққиётига қўшган катта шахсий ҳиссаси учун III даражали “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. 2022 йил сентябридан Украина Давлат мулки жамғармаси раҳбари. Шу билан бирга, у Қрим-татар халқи мажлиси (Россия Федерациясида экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот) раҳбарларидан бири Мустафо Жемилевнинг маслаҳатчиси бўлиб қолмоқда.
Айтиш жоизки, Умеровдан тайинланишидан олдин икки номзод ушбу лавозимдан воз кечган. "Украина правда" нашри бир неча кун олдин Зеленский Резников ўрнига номзод қидираётгани ва бу лавозимга камида иккита номзод - инфратузилма вазири Александр Кубраков ва стратегик саноат вазири Александр Камишин борлиги ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Рада депутати Алексей Гончаренко Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари лавозимига номзодлар бу лавозимдан воз кечганини маълум қилди.