Туркиядаги спорт гимнастикаси бўйича мусобақада Оксана Чусовитина олтин медалга эга чиқди

Шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясида Абдулазиз Мирвалиев кумуш медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг аёллар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина олтин медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистонлик спортчи ўзининг севимли дастурида 13.067 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда туркиялик Бенгиси Йилдиз ва Черен Бинерга насиб этди.
Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.067;
Бенгиси Йилдиз (Туркия) – 12.950;
Черен Бинер (Туркия) – 12.950.
Шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясида Абдулазиз Мирвалиев кумуш медални қўлга киритди.
Ўзбекистонлик спортчи ушбу натижага таяниб сакраш дастурида эришди. Унинг ижроси ҳакамлар томонидан 14.475 баллга баҳоланди.
Назар Чепурний (Украина) - 14.900;
Абдулазиз Мирвалиев (Ўзбекистон) - 14.475;
Игор Радивилов (Украина) - 14.450.