Россия ОТМларида квота бўйича ўқиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди

Жорий ўқув йилида Россия ҳукумати ўзбекистонликларнинг таълим олиши учун квотани 800 ўринга оширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 2024-2025 ўқув йили учун РФ ҳукумати квотаси бўйича Россия олий ўқув юртларида таълим олиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди, деб хабар қилди Тошкентдаги Россия уйи матбуот хизмати.
Ўзбекистонлик абитуриентлар Россия Фан ва олий таълим вазирлиги порталида хорижий фуқаролар кириши мумкин бўлган Россия университетларининг дастурлари билан танишишлари мумкин.
Рўйхатга олиш education-in-russia.com веб-сайтида 2023 йил 1-сентябрдан 1-ноябргача бўлиб ўтади.
Биринчи босқичда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш биометрик паспорти;
таълим тўғрисидаги ҳужжат;
шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилик бериш;
шахсий ютуқлар тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);
университетдан тавсиянома (агар мавжуд бўлса);
ариза формаси.
Ҳужжатлар PDF форматида веб-сайтга юкланиши керак.
Сайтда рўйхатдан ўтишда Яндекс ва Mail.ru почта хизматларидан фойдаланган маъқул, чунки Google, Yahoo, icloud хизматлари вақтинча ишламаяпти, дея огоҳлантирди матбуот хизмати.
Тошкентдаги Рус уйидан (душанба-жума соат 10.00 дан 17.00 гача Юнус Ражабий кўчаси, 63-уй) квотага рўйхатдан ўтиш бўйича маълумот олиш мумкин.
Куни кеча Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин яқинлашиб келаётган ўқув йилида Россия ўзбеклар учун бепул таълим олиш учун ажратиладиган квоталар сонини 800 тагача оширишини айтди.