Германия канцлери бир кўзига қора боғич тақиб олгани акс этган суратни эълон қилди

Шолц югуриш пайтида олган жароҳатидан сўнг, кўзига боғич тақиб олгани акс этган суратни ижтимоий тармоқда жойлаштирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Германия канцлери Олаф Шольц икки кун аввал спорт билан шуғулланаётганда олган жароҳатидан сўнг Х (аввалги Twitter) ижтимоий тармоғида илк суратни жойлаштирди.

"Мен мэмларни интиқлик билан кутяпман", — деб ёзилган сурат остида. Суратда канцлер қора боғич тақиб олгани ва юзининг ўнг томонида тирналган жойларни кўриш мумкин.

Шольц унга соғайиб кетиш ҳақида билдирилган тилаклари учун обуначиларга миннатдорчилик билдирди.
"Spiegel" журналининг ёзишича, Германия ҳукумати раҳбари югуришга чиққанида юзтубан йиқилиб тушган. Бироқ бугундан бошлаб у тасдиқланган режа асосида ишлашини маълум қилди.