ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 6 та хорижий давлатга қиймати 11,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1069 дона юк автомобилларини экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Юк автомобиллари экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 630 тага ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 7 ойида энг кўп юк автомобилларини Қирғиз республикасига экспорт қилган (765 дона).
Шунингдек, Қозоғистонга 256 дона, Озарбайжонга 32 дона, Тожикистонга 11 дона юк автомобили экспорт қилинган.