Мактабда қандай овқатланиш керак — Санэпидқўмита тавсияси

Хабарда айтилишича, ота-оналар нонуштани ўзи ва фарзандингиз учун ҳар кунги одатга айлантириши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Нонуштани ўзингиз ва фарзандингиз учун ҳар кунги одатга айлантиринг, дея маълум қилди Санитария-эпидемиология қўмитаси.
Хабарда айтилишича, ота-оналар нонуштани ўзи ва фарзанди учун ҳар кунги одатга айлантириши керак. Соғлом овқатланиш одатлари оилада шакллана бошлайди, шунинг учун ота-она ҳақиқий намуна бўлиши керак.
"Фарзандингизга соғлом егуликлар дунёсини очинг. Мактабда истеъмол қилиш учун уларга тўғралган сабзавот ва, меваларни беринг. Бундан болангиз хурсанд бўлиши аниқ!", дейилади хабарда.
Ширин газланган ичимликларга эса умуман ўрин бўлмаслиги керак. Унинг ўрнига сув билан чанқоқ қондиришни одатга айлантиш тавсия этилди.
Шунингдек, хабарда туз ва шакар истеъмолини камайтириш ҳам қайд этиб ўтилган.
"Эсингизда бўлсин, болаликдан бошланган овқатланиш одатлари болага ҳаёт давомида ҳамроҳ бўлишини ёдда тутинг", дея қўшимча қилинади хабарда.
Қандай қилиб овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш мумкин — Санэпидқўмита