Улуғбек Рашитов Париж Гран-Приси чемпиони бўлди — фото

Улуғбек ушбу натижаси орқали олтин медаль билан биргаликда Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 60 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов Париж Гран-Приси чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассосиацияси хабар берди.
Бугун -68 кг вазн тоифасида терма жамо аъзоси Улуғбек Рашитов Франция пойтахти Парижда старт олган Гран-При турнири ғолибига айланди.
У иштирокини 1/16 финал босқичида габонлик Амир Сиссе Муссага қарши жангдан бошлади. Илк жангни осонлик билан якунлаган Улуғбек нимчорак финалда чилилик Игнасио Моралесни, чорак финалда хитойлик Юшуаи Лиангни, ярим финалда эса хорватиялик Марко Голубични ортиқча қийинчиликсиз мусобақадан чиқариб юборди.
Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов Париж Гран-Приси чемпиони бўлди
Финал беллашувда эса Рашитов бразилиялик Эдивал Понтесга ҳеч қандай имкон қолдирмади.
Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов Париж Гран-Приси чемпиони бўлди
“Улуғбек яна бир тарихий натижани қайд этди. Яъни ҳамюртимиз кетма-кет икки бор Гран-При туркумидаги мусобақалар чемпионига айланган илк ўзбек таэквондочисига айланди”, дейилади хабарда.