Бугун Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ислом Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этади

Ўзбекистонда 2 сентябрь - Ислом Каримов хотира куни.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Бугун Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, Биринчи президент Ислом Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2 сентябрь - Ислом Каримов хотира куни.
Ўзбекистон давлати асосчиси ва биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди. Каримов мамлакатни 25 йилдан ортиқ вақт давомида бошқариб келган. Каримов Самарқандда дафн этилган.