Эртага ўзбекистонлик киберспортчилар ЖЧ ярим финалида 3-ўрин учун ўйинга киришади

Ўзбекистон терма жамоаси Руминияда ўтган “Counter-Strike: Global Offensive” (CS:GO) бўйича жаҳон чемпионати ярим финалида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Эртага Ўзбекистон киберспорт терма жамоаси CS:GO бўйича жаҳон чемпионати ярим финалида 3-ўрин учун ўйнайди.
Бугун Руминияда ўтган “Counter-Strike: Global Offensive” (CS:GO) бўйича жаҳон чемпионати ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси Германияга қарши ўйнади. Унда спортчиларнинг германиялик рақиблари устун келди.
Ярим финалда жамоани Руслан Гизатов (fr0k), Амирбек Тимуров (wetfy), Артем Ким (Manticore), Даниел Ли (icyvl0ne), Иброҳим Абдуқодиров (kanshineF) ва ўйинчилар асосчиси Тимур Меметов жамоани ҳимоя қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мусобақа Руминияда 25 августдан 9 сентябргача бўлиб ўтмоқда. Жаҳон чемпионатида 24 та жамоа иштирок этмоқда. Соврин жамғармаси 100 минг долларни ташкил қилади.