Ислом Каримов хотирасига: Биринчи президент иштирокидаги ноёб суратлар

Ўзбекистоннинг биринчи президенти бундан етти йил аввал вафот этган. Уни шахсан кўрмаганлар давлат муассасаларидаги портретлар ва расмий тадбирлардаги кадрлардан билишади. Ислом Каримов норасмий шароитда қандай бўлган – бизнинг фотожамланмамизда танишинг.
Sputnik
1 / 14

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Бўлажак биринчи президентнинг отаси барча саккиз нафар фарзандини қаттиққўлликда тарбиялаган, интизом ва ​​тартибни талаб қилган. Ўшанда ота-оналар ўғилларидан бири Ўзбекистон тарихида қандай из қолдиришини тасаввур ҳам қила олмас эди.

2 / 14

Мактаб йилларидан бошлаб кўп китоб ўқиган ва унинг мактаб давридаги иншолари синфдошлари учун ўрнак бўлган. Уларнинг эслашича, у ёрдамга муҳтож бўлганларга кўмаклашиш учун кўпинча дарслардан кейин қоларди.

3 / 14

Ислом Каримов фидойи дўст бўлиб, катта меҳнатига қарамай, мактаб ва коллеждаги дўстлари билан мулоқотда бўлган. Ва улар, ўз навбатида, унинг ажойиб руҳий ва этакчилик фазилатларини доимо таъкидлаб келишган.

4 / 14

1960 йили Ўрта Осиё политехника институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тугатди. У “муҳандис-механик” мутахассислиги бўйича диплом олиб, “Тошсельмаш” заводида ўз меҳнат фаолиятини бошлади ва қисқа давр ичида уста ёрдамчиси, уста ва технолог каби лавозимларда ишлашга улгурди.

5 / 14

Ушбу 1967 йилги тўй фотосурати янги турмуш қурганларнинг ҳақиқий ҳис-туйғуларини акс эттиради. Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Акбаровна турмуш ўртоғининг ҳақиқий дўсти, ёрдамчиси ва ҳамфикри эди. Улар 47 йил бирга яшашди.

6 / 14

1991 йил декабрь ойида мустақил Ўзбекистон президенти этиб сайланганидан сўнг. Суратда у республика Олий Кенгаши депутати, таниқли ўзбек режиссёри, фронт оператори, ҳужжатли фильм устаси Малик Қаюмовнинг табрикларини қабул қилмоқда.

7 / 14

Бу суратда Ислом Каримов ва Абдулла Орипов. Улардан бири Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган бўлса, иккинчиси ёш мустақил мамлакат мадҳиясини ёзган.

8 / 14

Энг бахтли ва таъсирли лаҳзалар оила билан бўлади. Ислом Каримов меҳрибон ва ғамхўр фарзанд, турмуш ўртоқ, ота ва бобо эди.

9 / 14

Ислом Каримовнинг уч фарзанди ва олти набираси бор. Суратда - оиланинг турли авлодлари ўртасидаги мулоқотнинг қимматли дақиқалари акс этган.

10 / 14

Оддийлик, осойишталик ва табиат билан бирлик. Ислом Каримовнинг бўйинбоғсиз тасвири.

11 / 14

Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон президентлари билан Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида. 07.06.2002 .

12 / 14

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва Россиянинг биринчи президенти Борис Елцин. Елцин ўзининг “Президент марафони” китобида ўзбек ҳамкасбини “буюк ақлли одам, шарқона нозик услубдаги одам” деб таърифлаган.

13 / 14

Ислом Каримов кашта кўйлакда, 2006 йил. Суратда Ўзбекистоннинг биринчи президентининг Беларусда бўлиб ўтган саммитга сафари акс этган. Кейин МДҲ давлатлари раҳбарлари Минск яқинидаги Силичи шаҳрида йиғилишди. Улар орасида Александр Лукашенко, Владимир Путин, Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев, Эмомали Раҳмон, Қурманбек Бакиев ва Роберт Кочарян бор.

14 / 14

Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни Тошкентда 78 ёшида вафот этди. У мамлакатни 25 йилдан ортиқ бошқарган.