ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ҳиндистон Aditya-L1 қуёш тадқиқот станциясини ишга туширди. Жонли эфир Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилотининг веб-сайти орқали узатиб борилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Агентлик олтита ташқи двигатель билан жиҳозланган XL конфигурациясидаги қутб йўлдошлари учун PSLV ракета ташувчисидан фойдаланди. Ушбу конфигурация биринчи марта 2008 йил октябрь ойида Ҳиндистоннинг биринчи ой зонди "Чандраян-1"ни ишга тушириш учун ишлатилган. Ўшандан бери у бир нечта муҳим миссиялар, жумладан, 2013 йил ноябрь ойида бошланган "Мангальян" марс орбитаси миссияси учун ишлатилган.
Aditya-L1 станцияси Қуёшни кузатиш учун Ҳиндистоннинг биринчи расадхона типидаги космик миссиясидир. Бир ярим миллион километрлик тўрт ойлик йўлдан сўнг қурилма Ер ва Қуёшнинг тортишиш кучлари тенг бўлган L1 Лагранж нуқтасида гало- орбитага чиқади. Ушбу тартиб Aditya-L1га қуёш тутилиши билан чалғимасдан доимий равишда Қуёшни кузатиш имконини беради.
Космик кемада электромагнит майдон, заррачалар ва магнит майдон детекторлари ёрдамида фотосфера, хромосфера ва Қуёшнинг энг ташқи қатламларини (тож) кузатиш учун еттита асбоб бор.
Режага кўра, кутилган орбитага эришилганда миссиянинг асосий аппарати – кўринадиган чизиқли коронограф ҳар куни ерости станциясига таҳлил қилиш учун 1440 та тасвир жўнатади. Aditya L1 миссияси қуёш тожининг исиши, тож массасининг чиқиши, чақнашдан олдинги фаоллик ва унинг хусусиятлари, космик об-ҳаво динамикаси, қуёш шамолининг тарқалиши, зарралар ва майдонлар ва бошқаларни тушуниш учун маълумот бериши кутилмоқда.