ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти илк бор Украинага кам бойитилган уран снарядлари юборилишини эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳужжат ва манбаларга таяниб, Рейтер агентлиги хабар бермоқда, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Байден маъмурияти Украинага биринчи марта таркибида камайган уран бўлган зирҳ тешувчи ўқ-дориларни юборади”, дейилади хабарда.
Вашингтон келаси ҳафта янги ёрдам пакетини эълон қилмоқчи. Агентлик маълумотларига кўра, снарядлар Россия танкларига қарши кураш учун етказиб берилади, уларни яқин ҳафталарда Украинага етказилиши кутилаётган Американинг Abrams танкларида фойдаланиш мумкин.
Янги ҳарбий ёрдам пакети 240 миллион доллардан 375 миллион долларгача бўлади.