ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россия Украинадаги можарода ғолиб бўлмоқда, Ғарб эса АҚШ ёлғонлари сабаб мағлуб бўлмоқда. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин маълум қилди.
“Америка урушда ёлғон гапирмоқда, фожиа мана шунда. Улар – Ғарб – мағлуб бўлмоқда. Россия ғолиб бўлмоқда”, - деди Грин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Грин АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириб, “бегуноҳ одамларнинг ўлимини молиялаштираётганини” қўшимча қилди.
“Такаббур етакчиларимиз ўрнидан туриб, сулҳ ҳақида сўз очиш фурсати етди деб айтмагунича, биз бегуноҳ одамлар ўлимини молиялаштирмоқдамиз”, - деди у.