ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 4 сентябрь куни Сочида туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳақиқатдан, музокаралар душанба куни бўлиб ўтади, улар Сочида бўлиб ўтади, кун ўртасида”, - деди Кремль вакили. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Бу Россия ва Туркия етакчиларининг дон битими амал қилиш муддати туганганлан кейин биринчи учрашуви бўлади. Олдинги сафар улар 2022 йил 13 октябрь куни Остонада юзма-юз учрашишган эди. Улар телефон орқали мунтазам мулоқот қилиб келишган. Путин ва Эрдоғаннинг охирги телефон суҳбати 2 август куни бўлиб ўтган.