Ўзбекистон термасининг АҚШ ва Мексикага қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди

Сречко Катанец бу ўртоқлик учрашувларига жами 23 нафар футболчини жалб қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойидаги ФИФА кунларида АҚШ ва Мексикага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Бош мураббий Сречко Катанец мазкур ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилган:
Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев, Ботирали Эргашев, Ўткир Юсупов;
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов, Фарруҳ Сайфиев, Ҳусниддин Алиқулов, Ҳожиакбар Алижонов, Умарбек Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Шахзод Азмиддинов;
Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров, Азиз Турғунбоев, Акмал Мозговой, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов;
Ҳужумчилар: Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов, Бобир Абдихолиқов.
Ўйинларга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 сентябрь куни йиғинга киришади. Сречко Катанец шогирдлари 9 сентябрь куни АҚШга қарши майдонга тушса, 12 сентябрь куни Мексика терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.