Август ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин ошди — ВТБ банк

ВТБ банки Ўзбекистонда олувчи банклар сонини 296 тага етказганидан сўнг республика трансчегаравий ўтказмалар бўйича биринчи ўринга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сент — Sputnik. Август ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин ошди, деб хабар қилмоқда Россиянинг ВТБ банки.
Банк хабарига кўра, ВТБ Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказиш имкониятларини кенгайтирганидан сўнг республикага транзакциялар сони кескин ошган.

"Август ойида биз Ўзбекистонга пул ўтказмалари имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирдик. Республикада 26 та маҳаллий банклар улангандан сўнг Ўзбекистон дарҳол пул ўтказмалари бўйича етакчи бўлди," - дейди ВТБ транзакция чакана савдо департаментининг "Ўтказмалар" бўлими бошлиғи Алексей Хранилов.

Бундан олдин ВТБда транзакциялар бўйича етакчи Тожикистон бўлган.
ВТБ, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Вьетнам, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, жами 12 та давлатга пул ўтказмаларини таклиф этади. Банк йил охиригача мавжуд йўналишлар сони 30 та давлатга кўпайишини кутмоқда.
“Асосий йўналишлар Туркия ва Ҳиндистон бўлади”, - дейди Хранилов.
Жорий йилнинг январь ойидан августигача ВТБ чакана мижозлари чет элга 21 миллиард рубль миқдорида 140 мингдан ортиқ пул ўтказмаларини амалга оширган. Асосий транзакциялар "ВТБ Онлайн" иловаси орқали амалга оширилган. Фақат ёз ойларида 75 000 дан ортиқ. Транзакциялар асосан дўст мамлакатларга бўлиб уларнинг қиймати 6,5 ​​миллиард рублни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 баравар кўп.
ВТБ орқали трансчегаравий ўтказмаларни банк реквизитлари, карта рақами ёки телефон рақами орқали амалга оширилиши мумкин. ВТБ маълумотларига кўра, ҳозирда оммавий сегментда телефон рақами бўйича ўтказмалар сонининг ўсиши кузатилмоқда.