Бугун Тошкентда ҳаракатланадиган айрим автобуслар ўз йўналишини ўзгартиради — харита

Амир Темур кўчаси бўйлаб бир нечта автобусларнинг йўналиши вақтинча ўзгаради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Бугун Тошкентнинг қатор кўчалари ёпилиши муносабати билан автобусларининг ҳаракати ўзгаради, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, Шаҳидлар хотираси майдонида тадбир ўтказилади. Шу муносабат билан, Амир Темур кўчасининг Боғишамол кўчасидан Шаҳристон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
Амир Темур кўчаси бўйлаб бир нечта автобусларнинг йўналиши вақтинча ўзгаради.
Мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 97, 150, 24, 50, 51, 63, 91, 93, 95, 140, 67-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати ўзгаради.