ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Ҳакан Фидан Москвада президентлар Владимир Путин ва Режеп Таййиб Эрдоғаннинг бўлажак учрашуви кун тартибини муҳокама қилди.
“Президентлар ўзларининг навбатдаги учрашувига тайёргарлик кўраётганини инобатга олиб, мен улар учрашувида муҳокама қилинадиган масалаларни батафсил кўриб чиқишимиз мумкин деб ҳисоблайман”, - деди Лавров Фидан билан музокараларда.
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия ва Туркия ўртасида ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий ва халқаро кун тартибида самарали мулоқот йўлга қўйилган. Вазирларнинг Москвадаги учрашуви икки давлат етакчиларининг кўриб чиқишига сифатли тавсияларни тайёрлашга имкон беради.
ОАВ маълумотларига кўра, Путин ва Эрдоған учрашуви Сочида сентябрь ойи бошида бўлиб ўтади. Россия матбуот котиби бу маълумотни тасдиқлаган. Кремль учрашув санаси ҳақида кейинроқ расмий маълумот беришини таъкидлаган.