ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Жорий йил 13–14 сентябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Халқаро автомобиль транспорти: барқарор ривожланиш ва фаровонлик сари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, тадбир Транспорт вазирлиги, Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи ва Ўзбекистон халқаро ташувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда.
Конференцияда 11 та халқаро ташкилот, ҳамда 29 та мамлакатдан 93 та хорижий делегациялар вакиллари иштирок этади.