ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Москвада "Uzbekistan Airways"нинг айрим авиақатновлари захирадаги аэропортларга йўналтирилди, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Москвадаги Домодедово халқаро аэропортининг ҳаво ҳудуди ёпилган. Шу сабабли "Uzbekistan Airways"нинг айрим авиақатновлари захирадаги аэропортларга йўналтирилди.
Қуйидаги рейслар захирадаги аэропортларга йўналтирилди:
HY611 рейси Самара халқаро аэропорти;
HY9615 рейси Қозон халқаро аэропорти;
HY9613 рейси Санкт-Петербург халқаро аэропорти.
Қўшимча қилинишича, бироз вақт ўтгач “Тўлиқ ёпиқ осмон” режими жорий этилиши муносабати билан захирадаги аэропортларга йўналтирилган барча ҳаво кемалари муваффақиятли қўнишни амалга оширди.