Мирзиёев Қирғизистон президенти ва халқини Мустақиллик куни билан табриклади

31 август куни Қирғизистон Мустақилликнинг 32 йиллигини нишонламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва халқини Мустақиллик куни билан табриклади. Табрик матни Қирғизистон раҳбари сайтида чоп қилинган.

“Биз сўнгги йилларда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикчилик давлатларимиз ўртасида изчил мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунмиз. Хусусан, жорий йилнинг 26-27 январь кунлари Сизнинг нодир мамлакатингизга амалга оширган ташрифимиз муносабатларимиз тарихининг ярқин саҳифасига кирди”, - дейилади Мирзиёев табригида.

Ўзбекистон раҳбари Бишкек шаҳридаги самарали музокаралар, эришилган муҳим битимлар ва имзоланган қўшма лойиҳалар икки давлат муносабатларига янги туртки беришига ишонч билдирган.
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва масъулиятли давлат фаолиятида улкан зафарлар, қирғиз халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаган.
31 август куни Қирғизистон Мустақилликнинг 32 йиллигини нишонламоқда.