ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Владимир Зеленскийнинг Украина Қуролли кучлари сафига қайтадан сафарбар қилиш қарори мамлакат қарши ҳужумдан мудофаага ўтганидан далолат бермоқда, деди АҚШ ҳарбий разведкасининг собиқ зобити Тони Шаффер YouTube’даги "Judging Freedom" каналига берган интервюсида.
"Агар сиз ютқазаётган вақтда <…> сафарбарликни эълон қилсангиз, эҳтимол сиз мудофаа ўтаётган бўласиз. Менимча, у энди куз учун мудофаани режалаштиришга ҳаракат қилмоқда", — дейди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, Украина раҳбари Курск жангидан кейин фашистлар Германиясининг сценарийсини такрорлайди, у чекинишга ва ўсмир ва қарияларни армияга жалб қилишга мажбур бўлган, чунки ҳарбий ёшдаги одамлар қолмаган.
"Ҳеч ким қолмади. Уларда ҳарбий ёшдаги украиналиклар тугади. Уларнинг барчаси ҳозир жанг майдонида", - дея хулоса қилди мутахассис.
4 июн куни Киев Шимолий Атлантика алянси томонидан тайёрланган ва Ғарб техникаси билан қуролланган жанговар бригадаларни ташлаб, Жанубий Донецк, Артёмовск ва биринчи навбатда Запорожье йўналишларида қарши ҳужумни бошлади. 21 июл куни Владимир Путин душман ҳеч қандай натижага эриша олмагани ва Ғарб кураторлари “қарши ҳужум”дан ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларига қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш ҳам, минглаб ёлланма аскар ва маслаҳатчилар ҳам ёрдам бера олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Киевдаги матбуот анжуманида мамлакат ҳарбий қўмондонлиги кўпроқ одамларни сафарбар қилмоқчи эканини айтганди.