Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИнинг Европа Иттифоқи ва СССРдан фарқи нимада – эксперт жавоби

Россиялик таниқли мутахассис ЕОИИнинг Европа Иттифоқи ва собиқ СССРдан фарқини тушунтириб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. ЕОИИнинг Европа Иттифоқи ва СССРдан фарқи нимада, деган саволга Россия қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори Леонид Холод Sputnik Грузияга ҳикоя қилиб берди.

Европа Иттифоқи

Европа Иттифоқига кириш учун номзод давлат жуда кўп шартларни бажариш керак ва бир қатор мажбуриятларни ўз бўйнига олиш керак. Бу талаблар бажарилгандан сўнг ҳам Иттифоққа қабул қилиш ёки қилинмаслик даргумон. (35 йил давомида ЕИга номзод бўлган, лекин унга қабул қилинмаган Туркия бунга яққол мисол бўлиши мумкин – таҳр.)
Европа Иттифоқига аъзо бўлиш давлатнинг иқтисодий суверенитетига жиддий таъсир қилади. Чунки ЕИ аъзолари ўз иқтисодиёт тармоқларидан айримларини қўллаб-қувватлаш бошқаларни эса қисқартириш мажбуриятини олади. Масалан, ЕИга аъзо бўлиш учун Грузияга вино саноатини қисқартириш талаб қилишса, менимча, бу кўпчиликка маъқул келмайди, дейди мутахассис.
ЕИга аъзо бўлган давлат сиёсий ва иқтисодий ваколатларнинг бир қисмини ўзида сақлаб қолади, бир қисмини эса Брюсселга топширишга мажбур. Агар Грузия бу йўлдан боришни истаса, у ўз суверенитетининг бир қисмини йўқотиши муқаррар.

ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) келсак, унга аъзо бўлиш осонроқ, сизга ҳеч қандай сиёсий талаблар қўйилмайди. Бу шунчаки умумий бозорларга эга бўлган иттифоқ.
ЕОИИ аъзолари эса олдин ҳам озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий бозорига эга бўлган, собиқ СССР давлатлари. Шу сабабли ҳам биз учун олдинги пойдеворларга асосланиб буни амалга ошириш осонроқ.

ЕОИИнинг СССРдан асосий фарқи – у ваколатларни марказга топширишни талаб қилмайди, чунки марказнинг ўзи йўқ. ЕОИИнинг ягона бошқарув органи эса олий даражадаги раҳбарлардан иборат бўлиб у жуда мураккаб келишувлар механизми асосида ишлайди.

Шу сабабли ҳам ЕОИИга кириш осон ва тез, у анъанавий бозорларга йўл очади ва унда ҳеч бир давлат, ҳудуд ёки гуруҳнинг иқтисодий манфаатларига зид бўлган талаб йўқ.
Мутахассис фикри билан батафсил қуйидаги видеода танишиш мумкин.