Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Брянск вилоятида Украина спецназ гуруҳи йўқ қилинди — видео

Россия ФХХ: Брянск вилоятида Украина махсус кучларининг қўпорувчи гуруҳи яксон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Брянск вилоятида Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан иборат қўпорувчилик гуруҳи йўқ қилинди, деб хабар берди Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) жамоатчилик билан алоқалар маркази.

"30 август куни Россия ҳудудида Украина хавфсизлик хизматининг ходимлари, Бош разведка бошқармаси ва Украина Мудофаа вазирлигининг Махсус операциялар хизмати ҳарбий хизматчиларидан иборат Украина қўпорувчилик ва террорчилик гуруҳининг фаолиятига чек қўйилди", — дейилган ахборотда.

ФХХ томонидан Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Брянск вилоятининг Навелский туманида операция ўтказилди.
Икки жангари йўқ қилинди, беш нафари қўлга олинди, улардан уч нафари яраланган.
Уларнинг ҳар бирида катта арсенал бор эди: АҚШ пулемётлари, кучли портловчи қурилмалар, кўп сонли НАТО типидаги граната ва патронлар, тунги кўриш мосламалари.
Қўпорувчилар Россиядаги ҳарбий ва энергетика объектларига бир қатор терактлар уюштиришни режалаштиришган.
Жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.