ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Хоразм вилояти Янгиариқ туманига ҳоким вазифасини бажарувчи тасдиқланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Камал Атажанов Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
Атажанов ушбу лавозимга тасдиқлангунга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ нинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Номзод президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.