Бугун Тошкентнинг қайси кўчаларида электр таъминоти бўлмайди — манзиллар

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Бугун пойтахтнинг Миробод ва Учтепа туманларининг айрим маҳаллаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида айрим МФЙлардаги кўчаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Миробод тумани: "Ат-Термизий" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Учтепа тумани: "Диёробод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Хабарда "Ҳудудий электр тармоқлари" мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.