Россия Қора денгизда Украинанинг тўртта катерини йўқ қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгизда Украина Қуролли кучларининг катерлари йўқ қилинганини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Қора денгиз флоти самолётлари Қора денгизда Украина Қуролли кучлари қўшинларининг тўртта катерини йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
Айтилишича, Қора денгиз флотининг самолёти Қора денгизда Украина Қуролли кучларининг десант гуруҳлари билан умумий сони 50 киши бўлган тўртта ҳарбий катерни йўқ қилди.

“30 август куни Москва вақти билан тахминан соат 00.00 да Қора денгиз флотининг Қора денгиздаги ҳарбий-денгиз авиацияси 50 кишигача бўлган Украина махсус операциялар кучлари ҳарбий хизматчиларининг десант гуруҳлари билан тўртта тезюрар ҳарбий катерни йўқ қилди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Россия самолётлари 22 август куни Қора денгизда Украинанинг иккита катерини йўқ қилган. Кечаси Су-30СМ самолёти экипажи Россия газ ишлаб чиқариш объектлари ҳудудида разведка кемасини йўқ қилди. Иккинчи катер - "Willard Sea", АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган тезюрар катер Москва вақти билан тахминан 11.00 да Илон ороли шарқида яксон қилинган.