ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Псков аэропортига ўтган тунда амалга оширилган дронлар ҳужуми оқибатлари бартараф этилди, деди Псков вилояти губернатори Михаил Ведерников. РИА Новости хабарига асосан.
“Аэропортга дронлар томонидан ҳужум қилинди, ҳужум оқибатлари бартараф этилди, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ, барча ёнғинлар локализация қилинди”, — деди у ўзининг Телеграм-каналида эълон қилинган видеода.
Ведерниковнинг қайд этишича, етказилган зарар тегишли идоралар томонидан баҳоланмоқда.
Фуқаролик инфратузилмасига зарар етмаган. Ҳодиса натижасида оператив, текшириш тадбирлари, жумладан, йўлларда ҳам амалга оширилади, бироқ на вилоят, на Псков шаҳри учун қўшимча чекловлар жорий этилди.
Губернатор Псковдаги аэропорти тергов якунига қадар ёпиқ бўлиши ва пайшанба куни иш бошлаши мумкинлигини таъкидлади.
"Дастлабки маълумотларга кўра, учиш-қўниш йўлаги нормал ҳолатда қолган. Шунга кўра, барча тадбирлар якунлангандан сўнг аэропорт ўз ишини давом эттиради. Бу эртага амалга ошишини кутаман, бунинг учун ҳамма нарсани қиламан", - деди Ведерников.
Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда Украина Россия ички ҳудудларига дрон ҳужуми уюштирди. Москва вилоятининг Руза туманида, Брянскда, Рязан вилояти ва Калуга вилоятининг Сухиничский тумани ҳудудларида дронлар йўқ қилингани ҳақида хабар берилди.
Псков аэропортига 20 тага яқин дронлар ҳужум қилгани таъкидланмоқда. Ҳужум оқибатида аэропортда кучли ёнғин чиққан, дастлабки маълумотларга кўра иккта ёки тўртта Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётига шикаст етган. Талофотлар аниқ сони ҳозирча расман эълон қилинмади.
Маълумот учун, Псков вилояти Россия шимолида, Литва ва Эстония чегараларига яқин масофада жойлашган (30-60 км). Дронлар ҳужум ушбу ҳудудлардан ёки Болтиқ денгизида бўлган ҳарбий кема ёрдамида амалга оширилган бўлиши мумкин.