ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Истанбул – Тошкент йўналишидаги парвоз техник сабабларга кўра учиш аэропортида кечиктирилди, дея хабар берди "Uzbekistan Airways".
Истанбул-Тошкент йўналишидаги HY274 рейси учиш аэропортида (Истанбул) техник сабабларга кўра кечиктирилди.
“Парвоз режалаштирилган соат 21:45 ўрнига Истанбул вақти билан соат 13:00 (кейинги кун)да амалга оширилади”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Тошкент Истанбулдан икки соат олдинда.