Британия парламенти Хитойни қиролликка таҳдид деб тан олди

Британия парламенти ҳисоботда Хитойни Лондон ва унинг манфаатларига таҳдид деб атади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Британия парламенти Хитойни қиролликка таҳдид деб тан олди. Бу ҳақда Британия парламенти жамоатлар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси ҳисоботида сўз борган, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ҳужжатда қайд этилишича, Хитой Британия ва Лондоннинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги манфаатларига таҳдид солади ва Хитойнинг Британияга нисбатан сиёсати “тажовузкорликнинг кучайиши” билан тавсифланади.

“Қўмита Хитой Коммунистик партияси фаолиятини Буюк Британия ва унинг манфаатларига таҳдид сифатида тан олади. Қатъийликнинг кучайиши халқлар ўртасидаги рақобатга хосдир, аммо Хитой Коммунистик партиясининг хатти-ҳаракати ҳозирда Буюк Британияга нисбатан кучайган тажовуз билан тавсифланади”, - дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, ҳужжатда Лондонга иттифоқчилар билан мудофаага йўналтирилган сиёсатни кучайтириш, шу жумладан, Тайвань “ҳимояси” учун “тўхтатувчи дипломатия”ни ривожлантириш бўйича тавсиянома ҳам мавжуд.
Буюк Британия ҳукумати Тайвань халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган самарали дипломатия сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш имконини берадиган мазмунли ҳаракатлар ва қизил чизиқларни аниқлаши керак.
Парламент аъзолари Буюк Британиянинг Ҳинд-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан муносабатларининг устуворлигини сақлаб қолиш, шунингдек, у ерда савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтиришни қўллаб-қувватладилар ва бу "Буюк Британия иқтисодиёти ва бутун дунёдаги ҳамкорларимизга фойда келтиришини" таъкидладилар.