ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг HIMARS ракета тизимлари ўз самарасини йўқота бошлади, деб ёзди Newsweek британиялик ёлланма аскарга таяниб.
Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларининг ракеталардан муҳим позицияларга зарба бериш бўйича стратегиясига мослашди, — дея журналистлар ҳарбий сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Эркакнинг таъкидлашича, Россия армияси ўз стратегиясини ўзгартириб, муҳим объектларни HIMARS қамров зонасидан ташқарига жойлаштирмоқда, шу сабабли Америка ракета комплекси жанг майдонида фойдасиз бўлиб қолди.
Аввалроқ ҳарбий эксперт Франк-Штефан Гэди россиялик ҳарбийлар Украинанинг HIMARS ракета тизимларини “ўчириш” учун кучли радиоэлектрон кураш тизимларидан фойдаланаётгани ҳақида айтганди.