ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Жорий йил 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, пойтахтда ёғингарчилик вақтида юзага келиши мумкин бўлган сув тошиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида айни кунларда коллектор-дренаж тизими қувурларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Часть улицы Кичик Халка Йули в Ташкенте будет временно закрыта
© пресс-служба хокимията города Ташкента
30 августдан 4 сентябрга қадар Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Бешқайрағоч кўчаси билан кесишмасининг пастки томонидан Истироҳат кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғида жойлашган коллектор қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми (йўлнинг бир томони) беш кунга ёпилади.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари сўралмоқда.