Тожикистон ва Ўзбекистон чегара демаркациясини муҳокама қилди

Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши Тожикистонда ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон чегара демаркациясини муҳокама қилмоқда, дея хабар берди Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Тошкентда 21-28 август кунлари Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, томонлар Давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтишни муҳокама қилган.
"Учрашув якунлари бўйича икки давлат вакиллари тегишли ҳужжатларни имзоланди", дейилади хабарда.
Ишчи гуруҳнинг навбатдаги муҳокамаси Тожикистонда бўлиб ўтиши таъкидлади.
Ташқи ишлар вазирлиги музокаралар ўзаро англашувга тўла дўстона руҳда ўтганини таъкидлади.