Табиат биз томонида: Ғарбда қурғоқчилик фонида Россияда ҳосилдорлик рекорди

Санкциялар ёрдам бермади. Ғарб давлатлари дунёда қурғоқчилик ғалла нархи ошиши туфайли Россияга ён беришга мажбур бўлади — Bloobmerg.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Демократиянинг Европадаги бош агитатори Франциянинг “Ле Фигаро” газетаси кеча ўта ғамгин сарлавҳали мақола чоп этди: “Ғалла савдоси: Россиянинг ҳукмронлиги давом этади". РИА Новости хабарига асосан.
Мақола муаллифлари қийналиб бўлса-да, бир нарсани тан олишди, иқтисодий ва сиёсий босимларга қарамай, Россия учун жаҳон озиқ-овқат бозорида "анчалик ёрқин истиқболлар" очилмоқда. Биз бу сўзларнинг маъносини тушунтирамиз - бу жаҳон буғдой бозорининг деярли тўртдан бир қисмига эга бўлган Россиянинг дон ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ҳал қилувчи ролда эканини англатади.
Бу йил содир бўлган аномал иссиқ ҳароратлар ва қурғоқчилик оқибатида дунёда ғалла ҳосилдорлиги пасайди, айниқса Канада ва Европада ҳосилдорлик кескин пасайди. Ушбу муносабат билан франциялик круассан ишқибозлари "талаб ва таклифнинг глобал номутаносиблиги вазиятида ғалла бозоридаги Россия ҳукмронлиги керак" деган ўзлари учун оғриқли хулосага келишган...

Француз тилидан рус тилига таржима қилганда: ҳурматли европаликлар, круассан ва булочкалар нархи кескин оширишга тайёр бўлинг; азиз руслар, илтимос, бизга дон юборишни тўхтатманглар. Биз эса Украинага танклар, самолётлар ва ўқ-дориларни вагонлаб жўнатаётганимизга эътибор берманг, ахир бу бошқа нарса.

Французлар бекорга ювош бўлиб қолмади, дунёнинг барча ихтисослашган муассасалари ва етакчи ахборот агентликлари бир вақтнинг ўзида Ғарб учун нохуш рақамлар ва хулосаларни эълон қилди.
АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Канада ва Европа Иттифоқида буғдой ҳосилдорлиги қурғоқчилик сабабли пасайиб кетаётганини айтди.
"Standard & Poor’s Global Market Intelligence" агентлиги 2025 йилга келиб жаҳон буғдой экспортида АҚШнинг улуши 12%гача камайиб кетишини эълон қилди. Украинадан буғдой экспорти эса икки баравар камаяди.
Энг йирик "Agritel" агентлиги маълумотларига кўра, асосий ишлаб чиқарувчи мамлакатларда ноқулай иқлим шароити ва ҳосилдорликнинг пасайиши туфайли дон ва ўсимлик мойининг жаҳон нархлари муқаррар равишда кўтарилади.
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти хабарига кўра, бу мавсумда Бразилия буғдой экспорти 44 %га, Ҳиндистон — 30 %га, Австралияда — 12 %га ва Аргентинада — 7 % га камаяди.
Дунёда ҳосилдорликнинг пасайиши, қурғоқчилик ва Россияга қарши санкциялар ҳамда ҳарбий ҳаракатлар фонида, сўнгги бир ой ичида буғдойнинг жаҳон нархлари 2,3 фоизга, маккажўхори 3,7 фоизга, гуручнинг нархи эса 3,2 фоизга ошди.

Барча экспертлар, истисносиз, бу ўсиш нархлари тенденцияси узоқ вақт давомида ва илгари гуллаб-яшнаган мамлакатларда иқлимнинг ёмонлашуви, ҳосилдорликнинг пасайиши ва дон бозорининг қайта тақсимланиши абадий эканлигини таъкидлашмоқда.

Россиянинг Шимолий Америка ва европаликларга раҳми келмайди, лекин Африка ва араб мамлакатлари аҳолисига ачинади. Россия "дон шартномаси"дан чиқишига унинг "кафиллари"нинг мунтазам ёлғон ва фитналари сабаб бўлди.
Россия собиқ Украина харидорларига керагича буғдой етказиб бериши мумкин. Бу юк жуда оғир эмас, чунки бутун дунёдан фарқли ўлароқ, Россия ғалла етиштириш бўйича доимий равишда рекордларни янгиламоқда. Бу йил Россияда ғалла ҳосили 140 миллион тоннага етиши кутилмоқда (шундан камида 90 миллион тонна буғдой), бу замонавий тарихдаги иккинчи энг катта рекорддир. Шуни таъкидлаш керакки, бу кўрсаткичга янги ҳудудлар ҳисса қўшди, бу ерда ҳатто жанговар ҳаракатлар ва фронтнинг яқинлиги фонида ҳам деярли беш миллион тонна ғалла йиғишга муваффақ бўлинди.
Ун ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ҳам янги рекордлар ўрнатилди: бу йил Россия 800 минг тоннадан ортиқ ун экспорт қилди ва деярли 9,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарди.
Кеча Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россиянинг қайта ишлаш корхоналари дон ва унинг маҳсулотлари, жумладан, нон уни билан 100 фоиз таъминлангани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, вазирликнинг аниқлик киритишича, бу йил ғалла сифати юқори даражада – буғдойнинг қарийб 75 фоизи озиқ-овқат тоифаларига тегишли, озиқ-овқат буғдойи нархи эса ўтган йилги кўрсаткичдан паст ёки ҳозирда.

Ғарб учун далалардан келган ҳалокатли хабарлар фонида "Bloomberg" ҳам "ғалла шартномасидан чиққанидан кейин мўл ҳосил Москвага Украина ва Ғарб давлатларига нисбатан устунлик беради ва (бу даҳшат!) Вашингтон ва Брюссел Москвага ён беришга мажбур бўлади ёки Шарқий Европа мамлакатларига улкан субсиядиялар ажратишга мажбур бўлади", - деган хулосага келган.

Бу хабарлар фонида Россия ўз ғалабаси ҳақида балад овозда бақириб, "паравоз олдида югурмайди" (ёки подадан олдин чанг чиқармайди). Бу иш НАТО ва Украинага қолсин. Биз жимгина ишлашда давом этамиз, бинолар қурамиз, нон етиштирамиз. Кимнинг бели бақувватлигини - вақт кўрсатади, Цельсий ва Фаренгейт биз томонда.