Қорақалпоғистон адлия вазири тайинланди — у ҳақида нималар маълум?

Қорақалпоғистон Адлия вазирининг биринчи ўринбосари вазир бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири тайинланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири этиб Элмурод Турсунов тайинланди.
У 2022 йилдан ҳозирги вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Назначен министр юстиции Каракалпакстана
Элмурод Турсунов 1983 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2006-2007 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси архивариуси лавозимидан бошлаган. 2007-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.