ТОШКEНТ, 29 авг – Sputnik. ЕОИИ мамлакатлари ва бошқа яқин хориж давлатлари, жумладан, Ўзбекистон ўртасида энергия ресурслари савдоси фаоллашмоқда ва ўсишда давом этади, деди Россия Миллий энергия хавфсизлиги жамғармаси етакчи таҳлилчиси Игорь Юшков Sputnik мухбирига.
Илгари Ўзбекистон табиий газ экспортчиси бўлган бўлса, ҳозир вазият ўзгармоқда. Республикада аҳоли ва саноатнинг ўсиши ҳисобига ишлаб чиқарилаётган газ ҳажмидан ортиб бораётган талаб ортиб бормоқда.
"Ўзбекистон "Газпром" билан шартнома имзолаган, айни пайтда газ истеъмоли энг юқори чўққисига чиққан қиш мавсумида кичик ҳажмда етказиб берилади, бироқ келажакда улар йил давомида тўлиқ сотиб олинади”, — деди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома 2023 йил 16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида имзоланган эди. Унга кўра Россия Ўзбекистонга 1 октябрдан бошлаб кунига 9 млн.м3 газ етказиб беради. Йилига 2,8 млрд. м3 газ харид қилиш режалаштирилган. Табиий газ “Ўрта Осиё – Марказ” магистраль газ қувуридан Қозоғистон орқали реверс режимида Ўзбекистонга етиб келади.
Маълумот учун, Энергетика соҳасида ҳамкорликни янада қулай қилиш, нарх-наво шаклланиши, етказиб бериш шартлари янада шаффоф бўлиши учун ЕОИИда умумий энерегетика бозори шакллантириш бошланган.
ЕОИИ умумий энергетика бозори
ЕОИИда умумий энергетика манбаллари бозорини яратиш ишлари бир неча йилдан бери давом этмоқда. ЕОИИда умумий электр энергияси бозори 2025 йил 1 январгача ишга тушиши керак.
Бунинг учун "бешлик" мамлакатлари умумий бозор фаолиятининг асосий қоидалари, унинг иштирокчилари ва инфратузилма ташкилотлари, трансчегаравий савдо тамойиллари ва ЕОИИ органларининг ваколатлари тўғрисида келишиб олдилар.
Айтиш жоизки, умумий электр энергияси бозори миллий бозорларни алмаштирмайди. Бу трансчегаравий савдо бозори бўлиб, унда ЕОИИ давлатларининг барча улгуржи ишлаб чиқарувчилари ва электр энергияси истеъмолчилари битимлар тузишлари мумкин.
Нарх белгилашнинг бозорга асосланган, шаффоф механизмларига ўтиш ишлаб чиқариш таннархида электр энергияси таннархининг улушини камайтиришга ижобий таъсир кўрсатади ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида ҳалол рақобатни кучайтиради. Мамлакатлар энди эскирган ва самарасиз ишлаб чиқаришнинг ортиқча ҳажмларини сақлаб қолишлари шарт эмас.
Умуман олганда, ЕОИИнинг умумий электр энергияси бозорини яратиш ҳар бир аъзо давлатнинг ҳам, бутун иттифоқнинг ҳам энергия хавфсизлигини оширади.