ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Божхона расмийлаштируви марказига ташриф буюрди ва унинг фаолияти билан танишди, ходимлар билан суҳбат қилди.
Президент божхона ходимларига шароит яратиб беришни ваъда берди ва улардан коррупцияга йўл қўймасликни сўради.
"Божхона коррупциядан ҳоли ҳудуд бўлади. Мен сизларни ойлик билан уй билан, шароит билан, болаларингни ўқиши билан таъминлайман. Ўғирлик қилманглар", — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентга божхона хизматида эришилган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилиб беришди. Хусусан Божхона хизмати ўз лабораторияси, институти ва кинология хизматига эга эканлини айтиб ўтилди.
Олдин декларацияни тўлдиришни билганлар сони 3 мингта эди, бугунги кунда эса 40 мингдаш ошиб кетган, деди божхона ходими.