“Қиёмат яқинлашмоқда”: Медведев Киевнинг Қримга зарба бериш режаларига муносабат билдирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Ғарбнинг Украинага Қрим бўйлаб зарба беришга розилик берганини охир замон яқинлашиши деб атади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ғарбнинг Қрим бўйлаб зарба беришга берган розилиги “casus belli” (лотинча: “уруш учун баҳона”) ҳисобланади ва Москвага НАТОдаги “барча ва ҳар бир кишига” қарши ҳаракат қилиш имкониятини беради. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Украналик жиноятчилар уларга бутун Россия бўйлаб, масалан, Қримда, ҳар қандай зарба беришга рухсат беришганини эълон қилишди. Агар бу ҳақиқат бўлса (шубҳа қилишга ҳозир сабаб йўқ), бу Степан Бандера давлати тарафида Россияга қарши урушда Ғарб қатнашишининг бевосита юридик аҳамиятга эга далилидир”, - дея ёзди Медведев ўзининг Telegram-каналида.
Унинг сўзларига кўра, бу “нозик “casus belli”, Россия учун эса “jus ad bellum” (лотинча: уруш ҳуқуқи – таҳр.) доирасида НАТО мамлакатларидаги ҳамма ва ҳар бир кишига қарши ҳаракат қилиш имкониятини англатади.
“Эвоҳ, афсус”. Охир замон башоратлари яқинланмоқда”, - дея хулоса қилган Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.